Фан-техника | 18:06 / 30.05.2016
4104
1 дақиқада ўқилади

Microsoft фойдаланувчиларни Windows учун янги товламачи илова ҳақида огоҳлантирди

Microsoft компанияси ZCryptor - янги товламачи илова пайдо бўлгани тўғрисида огоҳлантирди. Хавфни MalwareForMe блоги муаллифи фош қилди. 

Тадқиқотчининг маълум қилишича, ZCryptor товламачи иловаси Adobe Flash ниқоби остидаги сохта инсталляторлар ёрдамида, шу билан бирга Office файлларидаги макрослар орқали тарқатилади. Товламачи компьютерга тушганидан сўнг у реестрга калит қўшади ва кейин уларнинг номлариларга .zcrypt кенгайтмасини қўшиб, файлларни шифрлашни бошлайди. Microsoft 88 турдаги файлнинг шифрлангани ҳақида хабар қилди.

Бундан ташқари, Microsoft вакиллари товламачи учун хос бўлмаган ҳамда аввал учрамаган ноодатий ҳаракатни қайд қилишмоқда. ZCryptor ўзини яқин мақсадларига кўчма ва тармоқ дисклари орқали тарқалиши мумкин бўлган "чувалчанг" каби тутмоқда. ZCryptor яратувчилари товламачининг кодини мунтазам алмаштириб, янги имкониятлар қўшишмоқда.