Жамият | 18:39 / 30.05.2016
7140
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Обама итларининг ҳаётини итларникига хос деб бўлмайди

АҚШ президенти Барак Обама итларининг ҳаётини шоҳона дейиш муболағали бўлмайди, деб ёзади Associated Press.

Агентликнинг қайд этишича, португалзот итлар: Бо ва Санни нафақат ейиш ҳамда ухлаш билан машғул бўлади. Улар, айтиш мумкинки, Оқ уйнинг машҳур элчиларидир. Шу боисдан ҳам, уларга алоҳида кун тартиби ҳам тузиб чиқилади. 

АҚШ биринчи хоними Мишель Обаманинг сўзларига кўра, у ҳар ой Бо ва Саннининг бир ойлик кун тартибига оид хизмат баённомасини олади. Жониворлар эса рўйхатга мувофиқ, у ёки бу анжуманда иштирок этади. 
  
Масалан, уй ҳайвонлари Оқ уйдаги Пасха байрами меҳмонларини зериктиришмаган. Рождество байрамида ҳам қатнашган. Бундан ташқари, ярадор ҳарбий хизматчилар ва шифохонага ётқизилган болалар билан ҳам учрашган. 

Бо ва Санни, Барак Обама 2008 йилги президентлик сайловида ғалаба қозонгач, Обамалар оиласида пайдо бўлганди. Обама ғалаба қозонгудек бўлса, қизларига ит сотиб олишни ваъда қилган эди.