Жамият | 07:39 / 30.05.2016
3199
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжонда автобус жарликка тушиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Озарбайжонда автобуснинг жарликка тушиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 21 киши жароҳат олди. Бу ҳақда АПА агентлиги хабар бермоқда.

Нохуш воқеа 29 майда Хизи туманидаги Халафлар қишлоғида юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, талабаларни олиб кетаётган Hyundai автобуси жарликка тушиб кетган.

Жароҳатланганлар маҳаллий шифохонага етказилган. Фожиа сабабларини аниқлаш бўйича тергов олиб борилмоқда.