Париж энг қисқа меҳнат ҳафтасига эга шаҳар деб тан олинди
Париж аҳолисининг иш ҳафтаси дунёда энг қисқа иш ҳафтаси деб топилди, деб ёзади The Telegraph.
Швейцариянинг UBS банки олиб борган тадқиқотларга кўра, парижликлар бир ҳафтада ўрта ҳисобда 30,84 соат ишлашади, бу дунёнинг йирик шаҳарлари орасида энг паст кўрсаткичдир.
Иккинчи ўринда Франциянинг Лион шаҳри бўлиб, бу шаҳар аҳолиси бир ҳафтада 31,36 соат меҳнат қилади. Москва эса ҳафтасига 31,66 соат ишчи соати билан учинчи ўринни эгаллади. Ундан сўнг Хельсинки ҳамда Вена шаҳарлари қайд этилган.
Давомийлиги бўйича энг максимал иш ҳафтаси Ҳонгконгда қайд этилган. Бу шаҳарда одамлар 50 соатдан кўпроқ ишлашади.
Шуниси қизиқки, бу маълумотлар идорада ўтказилувчи иш соатларининг камайтирилиши ҳамда технологик тараққиёт сабаб ихчамроқ иш жадвалини тузишни талаб қилиш фонида маълум қилинди.
Бундан ташқари, яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 10 нафар раҳбардан 6 нафари ишчи соатларнинг 8 соатдан 6 соатга қисқартирилиши бизнес учун фойдали бўлиши ҳақидаги фикрни билдирган.