Спорт | 16:28 / 30.05.2016
2930
1 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» ҳимоячиси Орье полициячини ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинди

Франция полицияси «ПСЖ» футболчиси Серж Орьени ҳибсга олди.

23 ёшли ивуарлик футболчи душанба куни тонгида, соат 6да тунги клубдан чиқиши вақтида кўчадаги патрулни ҳақорат қилгани учун қўлга олинган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан бирига зарба берган Орье 8-округдаги полиция участкасига келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» жорий мавсумнинг иккинчи даврасида Орьени жамоа бош мураббийи Лоран Блан ҳамда ҳужумчи Златан Ибраҳимовични Periscope эфирида ҳақорат қилгани учун таркибдан четлатилганди.