Спорт | 18:20 / 30.05.2016
3535
1 дақиқада ўқилади
Рэшфорд ва Бортуик-Жексон «МЮ» билан шартномаларини 2020 йилгача узайтирди
«Манчестер Юнайтед» 2 ёш футболчиси, ҳужумчи Маркус Рэшфорд ва ҳимоячи Кэмерон Бортуик-Жексон билан шартномаларини узайтирди.
«МЮ»нинг бу икки тарбияланувчиси билан ҳам янги шартномалар кейин яна узайтириш эҳтимоли назарда тутилган ҳолда 2020 йилгача тузилган.
Бундан олдинроқ, янги шартномада Рэшфорднинг маоши ҳафтасига 1,5 минг фунтдан 25 минг фунтгача ортиши ҳақида хабар берилганди.