Спорт | 09:13 / 30.05.2016
4276
1 дақиқада ўқилади
The Times: Ибраҳимович «МЮ»га келмайди, Моуриньо Икарди ёки Обамеянгни олиб келмоқчи
«Манчестер Юнайтед» «ПСЖ» футболчиси Златан Ибраҳимовични ўз таркибига қўшиб олишдан воз кечган.
The Times нашрининг хабар беришича, 34 ёшли швециялик ҳужумчининг агенти Мино Райола билан ўтказилган музокаралардан кейин «қизил иблислар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Ибраҳимовичдан кўра ёшроқ футболчи билан шартнома тузиш қарорига келган. Булар Мауро Икарди («Интер») ёки Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д) бўлиши мумкин.
Мавсум якунига кўра, эркин агентга айланадиган Ибраҳимович эса фаолиятини Хитой, МЛС ёки Қатарда давом эттириши тахмин қилинмоқда.
Мавсумлар оралиғида Моуриньо 3та чизиқ учун уч нафар юлдуз футболчи трансфер қилишни режалаштирган – марказий ҳимоячи, марказий ярим ҳимоячи (Поль Погба, «Ювентус») ва марказий ҳужумчи.