Ўзбекистон | 14:59 / 30.05.2016
6389
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Самарқандга авиачипталар учун чегирмалар муддати узайтирилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши учун имтиёзли тарифлар муддатини узайтирди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Бир томонга парвоз нархи барча йиғимларни ўз ичига олган ҳолда 23 еврони ташкил этади. Ўзбекистон резидентлари учун тўлов Марказий банк курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.