Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:21 / 30.05.2016
4749
1 дақиқада ўқилади
Трамп: АҚШда нолегаллар уруш фахрийларидан кўпроқ пул оладилар
АҚШ уруш фахрийлари муаммолари ва асирлари хотирасига бағишланган, Вашингтонда бўлиб ўтган Rolling Thunder деб номланган оммавий мотоўтишда АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп АҚШда ноқонуний муҳожирлар уруш фахрийларидан кўра кўпроқ ёрдам олишларини айтиб ўтди.
"Биз бундай давом этишига йўл қўймаймиз", деб айтди Трамп.
Таъкидланишича, Трампга файхрийлар орасида турли муносабат мавжудлигига қарамасдан, тадбир иштирокчилари унинг бу гапларини ижобий қаршилашган.
Аввалроқ Трамп фахрийлар учун бир неча миллион доллар йиғиб қўйганини айтганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш