Жаҳон | 15:20 / 30.05.2016
5768
1 дақиқада ўқилади

Туркия Россия билан муносабатларни тиклаш учун махсус гуруҳ тузишни таклиф этмоқда

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг баёнотига кўра, расмий Анқара рус-турк муносабатларини нормаллаштириш учун ишчи гуруҳ тузиш таклифини илгари сурмоқда. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар қилган.

«Путин ушбу масалада Туркия томонининг қадамини олқишлашини айтган эди. Биз ҳам, томонларнинг бўлғуси ҳаракатларини муҳокама этиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», — деган Човушўғли.

Унинг сўзларига кўра, гуруҳ «расмий ёки норасмий шаклда» бўлмасин, икки мамлакат муносабатларида пайдо бўлган зиддиятларга барҳам бера оладиган «ягона умумий йўл»ни топа олиши керак. 

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Грецияга ташрифи чоғида расмий Москва Туркия билан муносабатларни тиклашни исташи ҳақида айтганди.