Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:30 / 30.05.2016
6048
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда янги ўқув мавсумида коллеж ва лицейларга 476,61 минг ўқувчи қабул қилинади
Бу йил мактабларнинг 9-синфларини 476,616га яқин ўқувчи битирди. Уларнинг барчаси лицей ва касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилинади.
23 май куни Ўзбекистон президенти қарорига кўра 2016/2017 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, мактаб битирувчиларининг 443,856 нафари касб-ҳунар коллежларига, 32,76 минг нафари академик лицейларга ўқишга қабул қилинади.
Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистонда 144та академик лицей ва 1412та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатмоқа. Ўз навбатида касб-ҳунар коллежлари 37та филиалга эга.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш