Zurich суғурта гуруҳининг собиқ бош директори ўз жонига қасд қилди
Ўтган йили декабрда истеъфога кетган, Zurich Insurance суғурта гуруҳининг собиқ бош директори Мартин Зенн ўз жонига қасд қилди. Бу суиқасд охирги йилда компания топ-менежменти орасидаги иккинчи ўз жонига қасд қилиш бўлди.
Зеннинг ўлими ҳақида унинг сайтида чоп этилган хабарда айтилди. У 27 май куни 59 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда унинг оиласи.
Ўтган йили Зенн компания фаолиятидаги оғир даврдан кейин истеъфога кетганди. Компания Британиянинг RSA Insurance суғурта бизнесини харид қилиш бўйича битимни туза олмаган, февралда эса компания 4-чоракда прогноздан кўпроқ зиён кўргани сабабли тежамкорлик мақсадида ходимларнинг 15 фоизи қисқартирилишини маълум қилганди
2013 йил августида компаниянинг собиқ молиявий директори Пьер Вотье ўз жонига қасд қилганди. У ўлим олди хатида компаниянинг ўша вақтдаги бошқарув раиси Йозеф Акерманни ишлаш учун чидаб бўлмас шароитларни яратишда айблаганди. Ички тергов раҳбарият Вотьега ҳаддан зиёд юклама бермагани ҳақидаги хулосага келган, бироқ Акерманн Вотье ўлимидан кейин бўшаб кетган.