Фан-техника | 20:50 / 31.05.2016
6795
1 дақиқада ўқилади
3D принтерда босиб чиқарилган илк мотоцикл
Airbus авиахолдингига тегишли Германиянинг APWorks компанияси корпуси 3D принтерда босиб чиқарилган дунёдаги биринчи мотоциклни тақдим этди.
APWorks мотоцикли энг янги немис техника воситалари билан жиҳозланган. Унинг оғирлиги 40 килограмм бўлиб, электромотор муносиб ускуналарда босиб чиқарилган футуристик корпус ўрнатилган.
Мотоцикл склети учун хомашё сифатида Scalmalloy материалидан фойдаланилган бўлиб, у алюминийли кукунга ўхшайди. 3D принтерида қиздириш натижасида мустаҳкамлиги ва енгиллиги бўйича титандан қолишмайдиган материалга айланади. Мопед электромотори соатига 100 километргача ҳаракатлана олади, батарея 70-80 километрли йўлга етади. Унинг нархи 57 минг доллар атрофида.