Жамият | 18:17 / 31.05.2016
9266
1 дақиқада ўқилади

Алла Пугачёва бўш вақтини фарзандларига бағишламоқда

Алла Пугачёванинг тўнғич фарзанди Кристина Орбакайте яқиндагина 45 ёшини нишонлади. Унинг туғилган кунида Пугачёва ўзининг кенжа фарзандлари - эгизаклар Елизавета ва Гарри билан ташриф буюрди. 

Фарзандлар ўртасидаги фарқ 40 ёшдан ортиқни ташкил этса-да, бу рақамларга ҳеч ким эътибор бермай қўйган. Кенжа фарзандлари дунёга келганидан сўнг Примадонна ёшариб кетди, у куч-қувватга тўла.

Маълумки, Алла Пугачёва Кристинани дунёга келтирган пайтлар у кўп вақтини гастроль сафарларида ўтказган. Шуни унутмаган ҳолда 67 ёшли Пугачёва ҳозирда бор вақтини оиласига бағишламоқда, у фарзандларининг ҳаётидаги муҳим дамларни ўтказиб юборишни истамайди ҳамда уларни эркалаб кичкина Галкинлар деб атайди. Сентябрь ойида Елизавета ва Гарри уч ёшга тўлишади. 

39 ёшли Максим Галкин эса оила бошлиғи ролини қойилмақом қилиб уддаламоқда. Бугунги кунда у Биринчи каналда йўлга қўйилган янги "МаксимМаксим" лойиҳаси бошловчисидир.