Жамият | 14:19 / 31.05.2016
5180
1 дақиқада ўқилади

Америкалик олимлар тафаккурни сўзлар ёрдамида таржима қилувчи машина ихтиро қилишди

Американинг Беркли университети олимлари инсон фикрини сўзлар ёрдамида таржима қилувчи машина ихтиро қилишди. Daily Mail нашрининг хабар беришича, мазкур технология бош миянинг фаоллиги таҳлилларига асосланади.

Тадқиқотчилар нутқ жараёнидаги инсон мияси фаоллигини сўз ишлатиш ва уни идрок этиш жараёни билан таққослашди. Лойиҳа узоқ йиллар мобайнида ишлаб чиқилди ва орадан узоқ йиллар ўтгач, машина инсон тафаккурини сўзлар ёрдамида ёритадиган бўлди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, технология нутқ қила олмайдиган ёки гапиришида камчилик бўлган инсонларга катта ёрдам беради.