Авигдор Либерман Исроилнинг янги мудофаа вазири бўлди
Авигдор Либерман Исроил мудофаа вазири сифатида қасамёд қилди.
"Бугун мен Исроил давлатининг янги мудофаа вазири сифатида қасамёд қилдим. Эртадан ўзимнинг янги вазифамда иш бошлайман", дея маълум қилган вазир ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.
Бундан олдинроқ Исроил Вазирлар Маҳкамаси Либерманни бир овоздан Исроилнинг Мудофаа вазири лавозими учун тайинлашга қарор қилишган, Кнессет (Исроил парламенти - таҳририят) эса унинг тайинланишини тасдиқлаганди.
Хабар қилинишича, Исроил ТИВнинг собиқ раҳбари ва "Исроил - бизнинг уйимиз" консервати партияси етакчиси Авигдор Либерман бу лавозимга тайинланиши ўтган ҳафтадаёқ маълум бўлган.
Исроилнинг аввалги мудофаа вазири Моше Яалон 20 май куни "ишончсизлик" туфайли истеъфога чиққанди.
Шу ҳафта бошларида мамлакат бош вазири Нетаньяху, "Исроил бизнинг уйимиз" партияси ҳукмрон партияга қўшилгудек бўлса, Либерманга мудофаа вазири лавозимини тақдим этишга ваъда берган эди.
Маҳаллий матбуотда Яалонга товон сифатида ташқи ишлар вазири вазифаси тақдим этилиши мумкинлиги айтилган.