Фан-техника | 18:36 / 31.05.2016
7800
1 дақиқада ўқилади

BMW «саккизлик серия»сининг янги авлодини ишлаб чиқармоқчи

Германиянинг BMW компанияси 8-Series моделларини қайта ишлаб чиқаради. У, ҳашаматли гран-туризмо сифатида барпо этилиб, Mercedes-Benz S-Class купесига рақобатчи бўлиши керак, деб хабар қилмоқда Auto Express.

Ҳозирча, автомобилсозлик компанияси, бўлғуси машиналар оиласига тегишли бир неча савдо маркалари, хусусан 825, 830, 835, 850, 845, 860, M850 ва M8ларни рўйхатдан ўтказган.

Auto Expressнинг Бавария компаниясидаги ўз манбасига кўра, бу қадам, ушбу моделлар номини фақат ўзиники қилиб олиш ниятида амалга оширилмаган, балки улар ҳақиқатда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган моделларга тегишлидир. 

Бирмунча аввалроқ, янги «саккизлик», BMWнинг Pininfarina билан ҳаморликда ишлаб чиққан Gran Lusso концепт-кари услубига ўхшаш бўлиши айтилганди.  7-Series негизида ишлаб чиқилган купе 544 от кучига эга, V12 двигатели билан жиҳозланиб, у саккиз босқичли «автомат» узатмалар қутиси билан уйғунликда ишлайди.