Фан-техника | 17:59 / 31.05.2016
7189
1 дақиқада ўқилади

Ёшларбоп янги Nokia Lumia XI смартфони

Сўнгги йилларда смартфонларнинг дизайни бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Жаҳонга машҳур компаниялар ўзига хос кўринишга эга флагман моделларини яратишга урунаётган бўлса-да, барибир уларга ёрқин ранглар етишмайди. Ирландиялик дизайнер Дарра Хьюз (Darragh Hughes) бу камчиликни тўлдиришни мақсад қилди. 
Янги тақдим этилган Nokia Lumia XI суратларига қараганда, ҳажми  iPhone 4, платформаси эса Windows Phone’га ўхшашиб кетса-да, қурилма ёрқин ва «ёшларбоп» кўринади. Афсуски, муаллиф мазкур янги аппарат хусусиятлари ҳақида ошкор этишни истамаган. Бироқ маълум бўлишича, у спортчи ва ишилармон инсонларга мўлжалланган бўлиб, ер ва сувга тушиб кетишдан ҳимояланган.