Жаҳон | 16:30 / 31.05.2016
3017
1 дақиқада ўқилади
Франциялик темирйўлчилар номаълум муддатга иш ташлашди
SNCF темир йўл компанияси ходимлари меҳнат қонунчилигида амалга оширилган ислоҳотларга қарши 31 май куни номаълум муддатга иш ташлашди. Бу ҳақда француз ОАВ хабар берган.
Иш ташлаш натижасида шаҳар ташқарисидаги ҳамда минтақавий йўналишлардаги ҳаракатлар узилиш билан амалга оширилиши кутилмоқда.
Иш ташловчилар бу билан касаба уюшмалари ҳамда темир йўл компаниялари ўртасида янги меҳнат шартларига таянган музокаралар ўтишига ишонишмоқда.