Хакерлар Кэти Перрининг рекорд натижа қайд этган твиттер саҳифасини бузишди
Номаълум шахслар қўшиқчи Кэти Перрининг 89 миллион фолловерга эга твиттерини бузиб очишди ва унда ҳақоратомуз сўзлар ишлатиб, бир неча кишиларга мурожаатли ёзувлар юборишди.
Хакерлар томонидан қолдирилган биринчи твитлар #hackersgonnahack ҳэштегига эга бўлган ва @sw4ylol аккаунтини фоллоу қилишни таклиф этган, бу аккаунт соҳиби ўзининг биринчи ёзувини 29 май куни нашр қилган. Уни сервиснинг 1400 фойдаланувчиси фоллоу қилган.
Твитлардан бирида аноним фойдаланувчи гўёки Кэти Перри томонидан қолдирилган ҳамда Universal Music Group муаллифлик ҳуқуқи бузилгани сабаб ўчириб ташланган SoundCloud хабари скриншотини чоп этди.
Перрининг микроблоги твиттерда энг машҳур микроблоглардан бири ҳисобланади. Бу хакерлар бузиб очган биринчи юлдузнинг аккаунти эмас. Ундан аввал Жастин Бибер ва Бритни Спирснинг профиллари бузиб очилган.