Спорт | 17:22 / 31.05.2016
3597
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович: Ҳали яна Мальмёда ўйнайман, мени кутинг

Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ўзининг илк жамоаси «Мальмё»га қайтиши мумкинлигига ишора қилди.

30 май куни Швеция терма жамоаси Мальмё шаҳрида Словения терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди (0:0). Бу ўйинни Ибраҳимович жароҳат туфайли ўтказиб юборди. У айнан шу шаҳардаги стадионда ўзининг футболчилик фаолиятини бошлаганди.

«Мен Мальмёни севаман, мен бу стадионда яна ўйнашни истагандим, аммо жароҳат йўл қўймади. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Лекин мен ҳали бу ерда яна ўйнайман, албатта ўйнайман. Мени кутинг», — дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради Goal портали.

Жорий мавсум якунида ПСЖ билан шартномаси якунланадиган 34 ёшли футболчи эркин агентга айланади. У "МЮ"га ўтиши бўйича жараён тўхтаган, энди унинг Хитой ёки АҚШ чемпионатига йўл олиши айтилмоқда.