Жаҳон | 08:51 / 31.05.2016
4704
1 дақиқада ўқилади
Ироқ ҲҲК ИШИДнинг 7 нафар қўмондонини йўқ қилди
Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўлланган зарбалар натижасида ИШИДнинг 7 нафар қўмондони ўлдирилган. Бу ҳақда РИА Новости Ироқ қуролли кучларидаги манбасига таяниб хабар тарқатган.
АНиқлик киритилишича, ўлдирилган қўмондонлар орасида жангариларнинг разведка ва хавфсизлик хизматига жавобгар шахс ҳам бўлган.
ИШИД етакчиларини йўқ қилишга қаратилган ҳарбий амалиётлар Анбар вилоятида, Сурия билан чегаралар яқинида ўтказилган. Йўқ қилинганлар орасида Фрот вилояти шариат суди қозиси ҳам бўлгани айтилган.