Ўзбекистон | 16:07 / 31.05.2016
5618
1 дақиқада ўқилади

Корея Республикаси Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди

2016 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён Уни қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда мунтазамлик касб этган олий даражадаги Ўзбекистон-Жанубий Корея мулоқоти доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Корея Республикасининг аввалги элчиси Ли Ук Хёк ўз миссиясини якунлаганди.