Кувайт амирини ҳақорат қилган ҳукмрон оила аъзолари жазоланди
Кувайт суди қироллик оиласининг уч нафар аъзосини мамлакат ҳукмдори - амирни ҳақорат қилганлиги учун қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда 30 май куни Reuters хабар қилмоқда.
Умумий олганда бу ишда олти нафар киши жавобгарликка тортилди, улардан уч нафари ҳукмрон оила аъзоси бўлса, қолган уч нафари оддий халқ вакилларидир. Улар беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Уларнинг орасидан бир кишигина оқланди. Уларнинг барчаси WhatsApp мессенжери орқали алоқада бўлишган ва Сабоҳ аль-Аҳмад аль-Жобир ас Сабоҳга нисбатан нохолис муносабатда бўлишган.
Агентлигининг маълум қилишича, Кувайт Яқин Шарқдаги энг очиқ сиёсатли давлат ҳисобланади. Шу сабаб бу ердаги ҳукмрон вакиллар тез-тез танқид остига тушиб қолишади. Амирнинг сўзи бу ерда сиёси масалаларни ҳал этувчи кучга эга ҳисобланади, шунинг учун уни танқид қилиш тақиқланган. Мамлакат қамоқхоналарида уни танқид қилган ўнлаб маҳбус сақланади.