НАТО Россия билан аввалги муносабатларни тикламайди
НАТО мамлакатлари, Россия билан муносабатлар аввалгидек, business as usual қоидасига кўра олиб борилмаслиги борасида якдил фикрда, дея баёнот бермоқда Польша миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох.
Солох, Польша юқори лавозимли мулозимларининг НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан Варшавада бўлиб ўтган учрашувида қатнашган. Столтенбергнинг Варшавага ташрифи альянснинг июль ойидаги саммитига тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилган.
"ОАВда қанақа хабар ёки миш-мишлар тарқалмасин, альянснинг барча аъзолари Россия билан business as usual қоидасига қайтмасликда бир хил фикрда",- деган Солох PAP ахборот агентлигига.
Бу масалада РФ қараши қандай бўлишидан қатъий назар, ташкилотнинг Варшава саммити кескин ўзгаришларга бой бўлади. Унда, НАТОни шарқий чегараларини кенгайтиришга оид муҳим қарорлар қабул қилинади.
Солохнинг айтишича, гарчи бу одатдаги ҳарбий базалар кўринишида бўлмаса-да, халқаро кучлар альянснинг шарқий чегараларини назорат қилишади.