Жаҳон | 08:25 / 31.05.2016
5011
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Шимолий Кореянинг муваффақиятсиз якунланган ракета учириши ҳақида маълум қилди

Шимолий Корея ҳарбийлари томонидан навбатдаги ракетанинг учирилиши, кўринишича, барбод бўлган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Ренхап" ахборот агентлиги маълум қилди.   

Жанубий Корея штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, номаълум ракета Шимолий Кореянинг шимолидаги Вонсан порт шаҳри яқинидаги нуқтадан учирилган. Сеулда ушбу маълумот ўрганилмоқда, шу билан бир вақтда юқори жанговор тайёргарлик тартиби киритилган.

Манбаларнинг тахминича, Пхеньян "Мусудан" синфидаги ўрта масофаларга мўлжалланган баллистик ракетани учирмоқчи бўлган. Апрелда ўтказилган аввалги учта уриниш ҳам муваффақиятсиз якунланганди.