Ўзбекистон | 17:53 / 31.05.2016
4751
1 дақиқада ўқилади
Пекинда ШҲТ экспертлари учрашуви ўтказилди
2016 йилнинг 30-31 май кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар экспертлари учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ Тараққиёт банки ва Тараққиёт жамғармасининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.