Спорт | 19:04 / 31.05.2016
5786
2 дақиқада ўқилади

Ройс Германия терма жамоасининг Евро-2016 учун якуний таркибидан четда қолди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахил Лёв 2016 йилги Европа чемпионатида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини маълум қилди.

Себастьян Руди, Юлиан Брандт ва Карим Бельараби рўйхатга киритилмаган. Шунингдек, Марко Ройс ҳам жароҳати туфайли қитъа биринчилигини ўтказиб юборади. Эслатиб ўтамиз, Ройс айнан шу сабабга кўра ЖЧ-2014да ҳам қатнаша олмаган эди. Қайд этиш керакки, бу хабар Ройс ўзининг 27 ёшлик таваллудини нишонлаётган кунида маълум қилинди.

Германия терма жамоасининг 2016 йилги Европа чемпионатига борадиган таркиби:
Дарвозабонлар: 
Мануэль Нойер, Бернд Лено, Марк-Андре тер Стеген.

Ҳимоячилар: 
Жером Боатенг, Эмре Жан, Йонас Хектор, Бенедикт Хеведес, Матс Хуммельс, Шкодран Мустафи, Антонио Рюдигер.

Ярим ҳимоячилар: 
Юлиан Дракслер, Сами Хедира, Жошуа Киммих, Тони Кроос, Месут Ўзил, Лерой Сане, Бастиан Швайнштайгер, Юлиан Вайгль;

Ҳужумчилар:
Лукас Подольски, Томас Мюллер,  Марио Гомес, Марио Гётце, Андре Шюррле.