Жаҳон | 16:39 / 31.05.2016
6387
1 дақиқада ўқилади
Россия Ироқдан турк қўшинлари олиб чиқилишини талаб қилмоқда
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фикрича, расмий Анқара Ироқ ҳудудига ўз қўшинларини олиб кириб, жуда номақбул ишга қўл урди. Шу сабаб Туркия дарҳол Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши зарур.
“Биз Туркия Ироқ ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини талаб этамиз. Бир пайтлар собиқ бош вазир бу Ироқ суверенитетини таъминлайди, деб айтган эди. Бу мутлақо номақбул позиция”, - деди Лавров kp.ru сайтига берган онлайн интервьюсида.