Спорт | 22:32 / 31.05.2016
47855
1 дақиқада ўқилади

Сардор Рашидов уйланди

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби футболчиси Сардор Рашидовнинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби расмий твиттери хабар тарқатди. 

"Сардор бугун Лазизахон билан никоҳдан ўтди. Айни пайтда уларнинг тўйи бўлиб ўтмоқда", дейилган хабарда.

Никоҳ маросими Жиззахда бўлиб ўтган.

Сардор Рашидовнинг никоҳ тўйи маросимига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян, «Пахтакор» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Григорий Колосовский, миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедов, шунингдек, Александр Гейнрих, Санжар Турсунов, Жасур Ҳасанов, Игнатий Нестеров сингари бир қатор терма жамоа футболчилари ҳам ташриф буюрди.

Ижтимоий тармоқларда тўй маросимидан суратлар тарқалган.