Спорт | 11:35 / 31.05.2016
9868
1 дақиқада ўқилади

Симеоне «Атлетико» раҳбариятига ультиматум қўйди

«Атлетико» жамаоси бош мураббийи Диего Симеоне клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

As нашри маълумотига кўра, аргентиналик ушбу мутахассис жамоа раҳбариятига бир қатор талаблар қўйган. Шулардан бири сифатида мураббий юқори савияли футболчиларни таркибга жалб этиш учун зарур маблағлар сўраш келтирилган.

«Атлетико» раҳбарияти Симеоненинг талабларини қондиришга рози бўлмоқда. Ёзда жамоа «Бенфика»дан  Николас Гайтанни трансфер қилишни режалаштирган.

Бундан ташқари, клуб мураббийга Жексон Мартинеснинг Хитой жамоасига трансфер қилинишидан тушган 42 миллион еврони бошқа футболчи олиш учун беришни ваъда қилган. Айни вақтда жамоанинг собиқ ҳужумчиси Диего Коста Лондондан Мадридга қайтиши эҳимоли юқори бўлиб турибди.

«Атлетико» Симеоне билан шартномани узайтириб, унинг маоши миқдорини оширишни режалаштирган.