Жаҳон | 10:44 / 31.05.2016
5028
1 дақиқада ўқилади
Сўровнома: Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши тарафдорлари сони ўсмоқда
Кейинги бир ҳафта ичида Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ғоясини қўллаб-қувватловчилар сони 8 фоизга ўсган. Бу ҳақда ORB ўтказган сўровномага асосланиб, The Daily Telegraph нашри хабар тарқатган.
Сўровномага кўра, ҳозирда британияликларнинг 51 фоизи Европа Иттифоқида қолиш учун, 46 фоизи ЕИдан чиқиш учун овоз бермоқчилигини билдирган. 1 ҳафта олдин бу 55 фоизга 42 фоиз нисбатида эди.
Сўровнома ташаббускорлари фикрига кўра, Евроинтеграцияга қаршилар сони ортишига мамлакат ҳудудига қочқинлар оқими ўсиши ва ҳукумат чегараларда назоратни таъминлай олишига нисбатан пайдо бўлган шубҳалар асосий сабаб ҳисобланади.
Буюк Британиянинг ЕИни тарк этиши ёки унда қолиши масаласидаги референдум 23 июнь куни ўтказилади.