Telegram Ўзбекистондаги энг оммабоп мессенжер сифатида тан олинди
WhatsApp ва Facebook мессенжерлари дунёнинг 109 мамлакатида Android базасидаги энг оммабоп мобил дастурларга айланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабарида келтирилган.
Бу борада учинчи ўринни Telegram эгаллади. Бундай маълумотлар дунёнинг 187 мамлакатини қамраб олган SimilarWeb таҳлил компанияси ҳисоботида келтирилади.
Унга кўра, WhatsApp 109та давлатда, жумладан, Бразилия, Мексика, Ҳиндистон, Россия ҳамда Шимолий Америка, Европа, Осиё ва Океаниянинг кўплаб мамлакатларида етакчилик қилмоқда.
Ўз навбатида, Facebook Messenger 49та мамлакатда етакчилик қилди. Улар орасида Австралия, Канада ва АҚШ бор.
Бепул Viber мессенжери Беларусь, Молдова, Украина, Ироқ, Ливия, Шри-Ланка каби ўнта мамлакатда энг оммабоп бўлиб чиқди.
Line, Wесhат ва Telegram мессенжерлари тегишли равишда Япония, Хитой ва Эронда энг оммабоп ҳисобланади.
Жанубий Кореяда CacaoTalk мессенжери, Кубада Imо, Ветнамда Zаlо, Индонезияда BBМ мессенжерлари етакчилик қилди.
Ҳисоботга кўра, Telegram дастури Ўзбекистонда энг оммабоп мобил мессенжер ҳисобланади. Дастур яна 14та мамлакатда ҳам етакчидир.