Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:31 / 31.05.2016
5097
1 дақиқада ўқилади
УЕФА ЕЧЛ иштирокчилари сонини 32тадан 16тага тушириши мумкин
УЕФА жорий йилнинг декабрь ойида Европа чемпионлар лигаси форматини ўзгартириш бўйича мажлис ўтказади.
Мажлисда турнир иштирокчилари сонини 32тадан 16тагача тушириш масаласи кўриб чиқилади.
«Йил охиригача биз аниқлаштириб олишимиз керак. Биз муҳокама қиламиз ва таклифларни эшитамиз», — деган ташкилот ижрочи директори Жоржио Маркетти.
Бу ғоя телетрансляциялардан тушадиган даромад миқдорини ошириш мақсадида илгари сурилаётгани тахмин қилинмоқда.
Якуний қарор қабул қилингунига қадар УЕФА ўйинлар намойиши ҳуқуқини одатдаги тартибда сотишда давом этади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш