Иқтисодиёт | 18:43 / 31.05.2016
4663
1 дақиқада ўқилади

Жорий йилнинг биринчи чорагида давлат бюджети профицити 29,2 млрд сўмни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети профицити, 2016 йил биринчи чораги якунларига кўра, 29,2 млрд сўмдан иборат бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Молия вазирлиги. 

Вазирлик маълумотларига кўра, 2016 йил январь-март ойларида бюджет даромадлари 8,64 трлн сўмни, харажатлари эса 8,61 трлн сўмни ташкил этган. 

4,33 трлн сўмга яқин маблағ билвосита солиқлардан тушган. 2,21 трлн сўм тўғридан-тўғри солиқлар ва 1,14 трлн сўм эса, захира тўловлари ва кўчмас мулк солиғи ҳиссасига тўғри келган. 

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва умуман ижтимоий соҳага сарфланган харажатлар 5,067 трлн сўмни ташкил этган.