Жаҳон | 11:21 / 01.06.2016
3080
2 дақиқада ўқилади

Airbus компанияси катапульта қилинувчи "қора қути"лардан фойдаланишни таклиф этмоқда

EgyptAir авиакомпанияси самолётининг ҳалокатидан сўнг, Европа авиасозлик концерни самолётларда катапульта қилинувчи "қора қутилар" ўрнатиш ташаббусини илгари сурмоқда, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги Airbus бош муҳандисига таянган ҳолда.

"Агар бизда бахтсиз ҳодисалар вақтида катапульта қилинадиган ўзиёзар қурилмалар бўлса, уни топиш осонроқ бўларди", —деб баёнот берган Airbus компанияси ижрочи вице-президенти Чарльз Чемпион (Charles Champion), компания бунинг устида иш олиб бораётганини қўшимча қилар экан. 

Агентликнинг қайд этишича, бундай ўзиёзар қурилмалари самолёт ҳалокати вақтида унинг дум қисмидан ажралиб, сув юзасида ҳалокат сигналини бериб туриши, уни топишда қўл келади. 

EgyptAirга қарашли А320 йўловчи самолёти Париждан Қоҳирага парвозни амалга ошираётган вақтда, 19 май куни эрталаб Ўрта ер дингизи осмонида радарлардан йўқолиб қолган эди. Унинг бортида 66 киши бўлган. Ҳаво лайнерининг парчалари Искандария шаҳридан  290 км шимолда топилганди. 

А320нинг қора қутилари эса, денгиз тубида ётибди. У, 30 кунгача сигнал бериб тура олади. Айни вақтда, у денгиздан олиб чиқиш учун Франция ҳарбий денгиз кучларининг Laplace кемаси ҳудудга етиб келган.