Жаҳон | 13:21 / 01.06.2016
4444
2 дақиқада ўқилади

АҚШда мамлакатнинг биринчи шамол электрстанцияси барпо этиляпти

Ушбу лойиҳа эълон қилинганда, Massachusetts штати унга қарши чиққан эди. Virginia эса молиялаштиришга қийналди. Миттигина Rhode Island штатининг Block Island ороли эндиликда, АҚШнинг денгиздаги шамол турбиналари ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқарадиган биринчи ҳудуди бўлади. 

The Block Island Wind Farm 30 мегаватт электр қуввати ишлаб чиқара оладиган станция бўлиб, оролнинг жануби-шарқидан 3 километр денгизда жойлашади. Уни қуриш ишларига ўтган йилнинг июль ойида старт берилди. 

Бугунги кунда, Block Island аҳолиси шамол турбиналари ишга тушишини интизорлик билан кутишмоқда. Чунки орол ўз электр эҳтиёжини дизел генераторлари ёрдамида қоплайди ва бир киловатт соат электр токи 60 центга айланади. Орол фуқаролари, шамол энергияси учун 40 фоиз камроқ, яъни 36 центдан тўлайдиган бўлади.

Умуман, Тhe Block Island wind farm электр станцияси халқаро лойиҳадир. 290 миллион долларлик станцияни Mandated Lead Arrangers Societe Generale of Paris (Франция) ва Кливленд KeyBank миллий ассоциацияси (Оҳайо) молиялаштирмоқда. Alstom эса, 5 дона Haliade 150 6 MW денгз шамол турбиналарини тақдим этади. У аллақачон Даниядаги заводида лойиҳа учун 15та парракни ишлаб чиқариб бўлган.