Жаҳон | 18:09 / 01.06.2016
4017
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Зика вирусидан жабр кўрган гўдак дунёга келди

Американинг Нью-Жерси штатида Зика вирусидан жабр кўрган бола туғилди. Бу ҳақида The New York Times хабар берди. 

Шифокорларнинг сўзларига кўра, чақалоқ микроцефалиянинг оғир тури билан касалланган. Бунда боланинг бош мияси шикастланиши ҳамда бош суяги ҳажми кичрайиши кузатилади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг 31 ёшли онаси ҳомиладорлик пайтида Ҳондурасда бўлган ва ўша ерда Зика вирусини илинтирган. Аввал таъкидланганидек, Зика вируси микроцефалияга сабаб бўлади.