Жаҳон | 22:27 / 01.06.2016
3920
1 дақиқада ўқилади

«Аш-Шабоб» жангарилари Сомали пойтахтидаги меҳмонхонага ҳужум қилиши натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди

«Аш-Шабоб» жангарилари Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги Ambassador меҳмонхонасига ҳужум уюштирди.

Ҳудудда портлашлар ва отишмалар содир бўлган.

РИА Новости агентлиги хабарига кўра, бу ҳужум қурбонлари сони айни вақтда 10 нафар.

Маълум қилинишича, жангарилар меҳмонхона дарвозаси олдида автомобиль портлатишган.

Портлашдан сўнг шаҳар осмонига тутун кўтарилиб, отишма садолари янграй бошлаган.

Сомали ҳудудида ҳаракатланадиган «Аш-Шабоб» ташкилоти «Ал-Қоида» билан қалин алоқаларга эга. Бу гуруҳ бир неча марта мамлакат ҳудудидаги БМТ қароргоҳларига ҳужум уюштирган. АҚШ бу гуруҳни 2008 йили халқаро террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритган.