Жаҳон | 08:03 / 01.06.2016
3816
1 дақиқада ўқилади
Чикагода ўтган дам олиш кунлари 48 та отишма юз берди
АҚШнинг йирик шаҳарларидан бири бўлган Чикагода америкалик ҳарбийларнинг Хотира куни нишонланган ўтган дам олиш кунлари 48 та отишма юз берди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, отишмалар вақтида 6 киши ҳалок бўлган, яна 56 киши яраланган.
Шаҳар полициясида 2015 йилдаги Хотира кунида ҳам шунча одам яралангани, бироқ 14 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, ёз келиши билан шаҳарда жиноятлар сони кескин ошиб кетади.