Жамият | 13:59 / 01.06.2016
12274
1 дақиқада ўқилади

Эркин Воҳидов Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонига дафн этилди

Марҳум шоир Эркин Воҳидов 31 май куни пешин маҳали Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирди.

“Ўзбек адабиётининг буюк тоғи, буюк шоир, буюк устоз Эркин Воҳидов оламдан ўтдилар. Ҳозиргина ўзбек миллатининг бир буюк фарзандини “Чиғатой” қабристонига қўйиб келдик. Жаноза маросимида шоирнинг минглаб мухлислари, дўсту биродарлари, қавму қариндошлари қатнашдилар”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил.

30 май куни кечқурун Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 79 ёшида вафот этганди.

Унинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти таъзия билдирди.