Спорт | 08:32 / 01.06.2016
11371
2 дақиқада ўқилади

Франция терма жамоасининг Евро-2016 учун якуний таркиби эълон қилинди

Евро-2016 мезбони Франция терма жамоасининг турнир учун якуний таркиби маълум қилинди.

Европа чемпионатини жароҳат туфайли Жереми Матье («Барселона») ва Рафаэль Варан («Реал») ўтказиб юборади. Уларнинг ўрни Самюэль Умтити («Лион») ва Одил Рами («Севилья») билан тўлдирилган.

Қолган вақт давомида жароҳат олганлар ўрнига ҳам кенгайтирилган таркибдаги футболчилар жалб этилади.

Дешамнинг турнир учун тузган таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар: Уго Льорис («Тоттенҳэм»), Стив Манданда («Марсель»), Бенуа Костиль («Ренн»).

Ҳимоячилар: Люк Динь («Рома»), Патрис Эвра («Ювентус»), Лоран Косьельни («Арсенал»), Кристоф Жалле, Самюэль Умтити (иккиси – «Лион»), Одил Рами («Севилья»), Бакари Санья, Элиаким Мангаля (иккиси – «Манчестер Сити»).

Ярим ҳимоячилар: Йоан Кабай («Кристал Пэлас»), Лассана Диарра («Марсель»), Блез Матюиди («ПСЖ»), Поль Погба («Ювентус»), Нголо Канте («Лестер»), Мусса Сиссоко («Ньюкасл»).

Ҳужумчилар: Андре-Пьер Жиньяк («Тигрес»), Димитри Пайе («Вест Ҳэм»), Оливье Жиру («Арсенал»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Кингсли Коман («Бавария»), Антони Марсиял («Манчестер Юнайтед»).

Евро-2016 гуруҳ босқичида Франция миллий терма жамоаси Руминия, Албания ва Швейцарияга қарши ўйнайди.