Жаҳон | 23:49 / 01.06.2016
3943
1 дақиқада ўқилади

Франция ҳукумати Booking.com сервисидан 356 млн евро талаб қилмоқда

Франция солиқ идоралари Booking.com онлайн-сервисига эга АҚШнинг Priceline Group Inc компаниясидан тўланмаган солиқлар учун 356 млн евро товон пули талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"2015 йил декабрда француз солиқ идоралари Booking.com’нинг қарзини 356 млн еврога баҳолашган, ундан катта қисмини жарима ва фоизлар ташкил қилади", деб айтди Priceline Group вакили.

Компанияда Booking.com Франция қонунчилигига мувофиқ "ишлагани ва ишлаши", шунинг учун компания унга қўйилаётган талаблар бўйича шикоят қилмоқчи эканлиги маълум қилинди.