Жамият | 20:43 / 01.06.2016
5905
1 дақиқада ўқилади
Гренландия вазири ўғлини ов қилишга ўргатиши сабабли ўз лавозимини тарк этди
Гренландиянинг балиқчилик, ов ва қишлоқ хўжалиги вазири Карл-Кристиан Крузе ўғлини ов қилишга ўргатмоқчилиги сабабли ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Arctic Journal.
"Менинг ўғлим овчи бўлмоқчи, мен унинг ёнида бўлсам у яхши овчи бўла олади", деб айтди вазир миллий парламентдаги чиқишида.
Маълум қилинишича, Круз ўз лавозимини 2014 йилдан бери эгаллаб келаётган эди.
Вазир одатда фарзандларнинг тарбияси билан аёллар шуғулланишини, бироқ у бу ишни ўз қўлларига олишга қарор қилгани ва халқ уни тўғри тушунишига умид қилишини айтди.
Гренландияда тюлень, морж ва оқ айиқларга ов қилиш анъанавий касб-кор ҳисобланади.