Жаҳон | 09:54 / 01.06.2016
2626
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги заводлардан бирида портлаш содир бўлди: икки киши ҳалок бўлган

Шарқий Хитойдаги литийли аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди. Портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлган, 18 киши эса жароҳатланган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа Цзянсу провинциясининг Цидун шаҳридаги “Хайсида” заводи омборхонасида юз берган.

Маълум бўлишича, жабрланганларнинг саккиз нафари ўт ўчириш хизмати ходимларидир. Умуман олганда, 20 киши жароҳатланган, аммо улардан икки нафари кучли куйиш натижасида вафот этган.