Ҳиндистон иқтисодиёт ривожланиши суръатлари бўйича Хитойдан ўзиб кетишини оширди
Ҳиндистоннинг 2016 йил 1-чоракдаги иқтисодий ўсиш суръатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,9 фоизни ташкил қилди, деб хабар бермоқда The Financial Times нашри.
2015 йилнинг 4-чорагида Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти 7,2 фоизга ўсди. Таққослаш учун, Хитой иқтисодиёти январ-мартда 6,7 фоизга секинлашди. Шу тариқа, икки давлат ўртасидаги ўсиш суръатлари бир фоизлик пунктдан ошди.
Сайловчилардан бир қисми Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва етакчи БДП (Бхаратия жаната парти) партиясини ҳар ой миллион иш ўрни яратиш ҳақидаги ваъдасини бажармаётганликда айбламоқдалар. Ёш ҳиндистонликларни иш билан таъминлаш учун айнан шунча миқдордаги иш ўрни зарур.
Аср бошидан бошлаб ўтган йилгача Хитой дунёнинг энг йирик давлатлари ўртасида ЯИМ ўсиши бўйича етакчи бўлиб келаётганди. 2009 йилгача Хитой иқтисодиёти йилига ўртача 9-10 фоизга, охирги йилларда эса 7-8 фоизга ўсаётганди.
Хитой ЯИМ ўсиши суръатлари 2010-йилларнинг ўрталарига келиб ишчи кучи қийматининг ошиги, иқтисодиётнинг ҳаддан ташқари кредитлашгани сабабли секинлаша бошлаган. Бироқ Хитой ЯИМ ҳажми бўйича ҳанузгача йирик ривожланаётган давлатлар – Бразилия, Ҳиндистон ва Россиянинг ЯИМ ҳажмлари биргаликда олинганидан кўпроқни ташкил қилади.