Жаҳон | 08:50 / 01.06.2016
3826
1 дақиқада ўқилади

Клинтон Трампни ютиш учун Сандерс билан барча имкони бор ишни қилишга тайёрлигини айтди

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ўзининг партия бўйича рақиби, сенатор Берни Сандерс билан бирга АҚШ президенти лавозимига сайловларда республикачи Дональд Трамп ютмаслиги учун барча имкони бор нарсани амалга оширишини маълум қилди.

Клинтон CNN телеканалига берган интервьюсида ўз партияси – Демократик партияни жипслаштириш учун нима қилишга тайёрлигию, Вермонтни билдирувчи сенатор Сандерс нима қилиши кераклиги ҳақидаги саволга жвоб берди.

"Мен Демократик партияни бирлаштириш учун барча имкони бор ишни амалга ошираман. Бизнинг кампаниялар бир-бири билан туташади", деб айтди АҚШнинг собиқ Давлат котиби.

Клинтоннинг айтишича, улар Сандерс билан бирга "Трамп Оқ уйга яқинлашмаслиги учун барча ишни амалга оширишади".

Аввалроқ Нью-Мексико штатининг собиқ губернатори Гэри Жонсон президент лавозимига биринчи якка расмий номзод бўлгани маълум қилинганди. Жонсон либертариан партиясидан номзодини қўйган.