Жаҳон | 15:18 / 01.06.2016
4539
1 дақиқада ўқилади

Манба: Россияда оммавий қирғин қуроли материалларини олиб чиқишнинг олди олинди

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари, оммавий қирғин қуролларининг таркибий материаллари ёки унни ишлаб чиқиш ва узоқ масофага етказиш қурилмаларига оид маълумотларни хорижга ноқонуний олиб чиқиш бўйича жиноий иш қўзғатди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» ушбу жараён билан таниш манбасига асосланган ҳолди. 

«Россия жиноят кодекси 189 моддаси 3 банди билан жиноий иш қўзғатилган, қамоққа олишлар ва ҳибсда ушлаш амалиётлари амалга оширилган», — деган агентлик манбаси. 

Унинг сўзларига кўра, гап уюшган жиноий гуруҳ ҳақида бормоқда. У, аллақачон ахборотларнинг бир қисмини хорижга юборишга ҳам улгурган. Айни вақтда, суриштирув ишлари давом этмоқда. 

Ахборот агентлиги, мазкур маълумотларни тасдиқловчи расмий хабарга эга эмаслигини таъкидлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш