Microsoft ўз ҳамкорлари билан бирга реалликни тўлдириш устида ишлайди
Microsoft компанияси тўлдирилган ва виртуал реаллик қурилмаларининг бегона ишлаб чиқарувчилар ва дастурловчилар учун Windows Holographic платформасини очди. Бу ҳақида корпорация блогида маълум қилинган.
Microsoft'дагилар бундай қарор бизнес учун янги имкониятлар яратади деб ҳисоблашмоқда. Ўз навбатида Windows Holographic учун илова тайёрловчи дастурчилар уларнинг маҳсулоти кўплаб қурилмалар томонидан қўллаб-қувватланишига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.
Intel, AMD, Qualcomm, HTC, Acer, ASUS, Dell, Falcon Northwest, HP, Lenovo, MSI каби компаниялар Microsoft билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
2015 йилнинг январида тақдим этилган Windows Holographic платформаси иловаларга реал дунёни виртуал элементлар билан тўлдириш имконини беради.
Microsoft'нинг технологиясини қўллаётган ягона қурилма HoloLens кўзойнаклари ҳисобланади.