Жамият | 16:01 / 01.06.2016
5450
1 дақиқада ўқилади

Мисрлик журналист ўз ўғлига Путин деб исм қўйди

Мисрлик таржимон ва журналист Муамен Мухтар ўз ўғлига Россия президенти Путин шарафига исм қўйди. Бу ҳақда унинг ўзи фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

"Худога шукр. Аллоҳ менга ўғил инъом қилди. Уни Путин Мухтар деб атайман", дея ёзган қоҳиралик журналист.

У ўғлини кўтариб тушган суратини ҳам тармоққа жойлаган.